Live
1
Ўзбек

Ямал голни нишонлаш услуби билан Ферминни ҳайратда қолдирди

Футбол
23 ноябр, 03:30
Ламин тўпни либоси остига яшириб, ўзига хос тарзда голни нишонлади.
Ямал голни нишонлаш услуби билан Ферминни ҳайратда қолдирди
Фото: Getty Images
22.11.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 3 : 2 Вильярреал Вильярреал

«Барселона»нинг 19 ёшли вингери Ламин Ямал Испания чемпионати доирасидаги «Вилярреал»га қарши кечган учрашувдаги хатти-ҳаракатлари билан эътибор марказига тушди.

The Touchline маълумотига кўра, каталонияликлар томонидан урилган голлардан биридан сўнг Ямал тўпни либоси остига яшириб, ўзига хос тарзда голни нишонлади. Ёш футболчининг бу ҳаракати унинг жамоадоши Фермин Лопесни ҳам ҳайратда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ўз майдонида «Вилярреал»га қарши кечган баҳсда ҳисобда ортда бораётганига қарамай, якунда 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Ушбу учрашувда Ламин Ямал пеналтидан унумли фойдалана олмади. Испаниялик футболчининг 11 метрлик жарима зарбасидан йўллаган тўпи дарвоза устунига тегди.

Ушбу ғалабадан сўнг Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари жамғарган очколари сонини 36 тага етказиб, Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолишди. Каталонияликлар энг яқин таъқибчиси «Реал»ни 3 очкога ортда қолдирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар