Live
5
Ўзбек

Ўзбекистон Россия миллий жамоаси билан сафарда ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Футбол
23 ноябр, 08:03
ЎФАнинг миллий жамоалар бўлими раҳбари Усмон Тошев русларга қарши баҳс режада борлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Россия миллий жамоаси билан сафарда ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин
Foto: UFA

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Россия миллий жамоаси билан жавоб ўйинини ўтказиш режалари борлигини маълум қилди.

12 ноябр куни ҳар икки миллий жамоа ўртасида ўртоқлик баҳси бўлиб ўтган ва беллашувда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.

— Россия ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги жавоб ўртоқлик учрашувини бу сафар Россия ҳудудида ўтказиш режалаштирилганми?

— Ҳа, албатта. Биз Россия билан барча даражаларда ўйнашни режалаштирмоқдамиз. Адашмасам, ҳозирда 20 ёшгача бўлган аёллар ёшлар жамоалари ўртасида ҳам ўйин ташкил этиш ниятидамиз.

Эркаклар миллий жамоаларига келсак, албатта, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўртоқлик учрашувларини давом эттиришни режалаштиряпмиз.

Асосий жиҳат шундаки, Осиё кубогининг бекор қилиниши режаларимизга ўзгаришлар киритди. Шу сабабли ҳозирда тақвимни қайта кўриб чиқишимизга тўғри келмоқда. Барча режаларимиз ва ўйинлар тақвимини қайта кўриб чиқамиз.

Аммо, шубҳасиз, Россия билан ўйинларни давом эттириш ниятидамиз. Асосий миллий жамоаларимиз ўртасидаги жавоб баҳси Россия ҳудудида ўтказилиши мумкин,
— деди Ўзбекистон футбол ассоциациясининг миллий жамоалар бўлими раҳбари Усмон Тошев Sport24 билан интервюда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Россия Россия
Бугунги янгиликлар