Ўзбекистон миллий жамоамиз меҳмонда Саудия Арабистонига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида 1:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа, вакилларимиз ФИФА кунларида иккита ўйин ўтказиб, бир мағлубият ва бир ғалабага эришди.
Таниқли футбол мутахассисларидан бири Жаъфар Ирисметов Tribuna.uz сайти учун миллий жамоамизнинг Саудия Арабистонига қарши ўйини борасидаги ўзининг таҳлил ва мулоҳозаларини билдирди.
«Ўзбекистоннинг Саудияга қарши ўйинига нима дейиш мумкин?
Йигитлар яхши ўйин кўрсатишди. Ғалабага иштиёқи баланд бўлди. Қандайдир «конкрет» тактика кўрмадигу, аммо ғалабага бўлган катта иштиёқнинг эвазига ютишди, деб ўйлайман. Саудия Арабистони жамоаси тактик жиҳатдан бироз яхшироқ ўйнадию, лекин бизнинг футболчиларимиз характер кўрсатиб, ўйинни ютиб кетишди. Қандайдир эпизодларда яхши ўйнадик, деб ҳисоблайман.
Таркибда Шомуродов йўқ эди. Биз тўлиқ таркибда эмасдик. Ўйиндан мамнун бўлмагиду, аммо натижадан мамнун бўлдик. Саудия Арабистонини анчадан бери ютмаётган эканмиз, бу сафар ютганимиз яхши бўлди. ФИФА кунларини яхши хиссиётда тугатдик. Ғалабамизнинг асосий сабабини айтдим.
Ўйин давомида ёқмаган нарсалар: жамоавий ҳимояда бироз бўш ўйнадик, рақибга имкониятлар бериб қўйдик. Ўйинчилар орасида бўшлиқлар кўп бўлди. Охирида Саудия 10 футблчи бўлиб қолганида ҳам 6-7 та вазият яратди. Шу жиҳатлари ёқмади. Ҳатто, 11 футболчи бўлиб қолганимизда ҳам тўпни назорат қила олмадик. Ёққан томони эса жамоани характери. Айнан характер кўрсатиб ғалабага эришдик. Менимча, натижа ҳаммага ёқди, деб ўйлайман, аммо ўйин эмас.
Миллий жамоамизни Россия ва Саудия Арабистонига қарши учрашувлардаги фарқи нимада бўлди? Менимча, натижада бўлди. Россияга қарши Элдор Шомуродов ўйнаганди. Қолаверса, уларга қарши ўйинни яхши бошлагандик. Голлар ургандик. Лекин, деярли иккала учрашувни бир хил деса бўлади. Россия футболчилари тўпни кўпроқ назорат қилишди. Шунга қарамай, бизникилар голлар уришди. Каннаваро янги ўйинчиларни чақириб, таркибда эксперимент қилаётгани ҳисобига ўзимиз хоҳлаган ўйинни кўра олмадик. Бироқ жамоани характерини кўрдик», - деди Ирисметов.
Жаъфар Ирисметов: «Ўйиндан мамнун бўлмадик, аммо натижадан мамнун бўлдик»
Эксклюзив
18 ноябр, 04:23
13
Таниқли футбол мутахассиси Tribuna.uz мухбири билан суҳбатлашди.
Фото: ЎФА
17.11.2026
FT
Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Саудия Арабистони
1
:
2
Ўзбекистон
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади