Португалия миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Роберто Мартинес фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.
Маълум қилинишича, Саудия Арабистони футбол федерацияси 53 ёшли испаниялик мутахассисни миллий жамоа бош мураббийлигига номзод сифатида кўриб чиқмоқда. У апрел ойида тайинланган Йоргос Дониснинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Маълумот ўрнида, Мартинес июл ойида Португалия миллий жамоасини тарк этган эди. Бунга жамоанинг 2026 йилги жаҳон чемпионатида Испанияга мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетгани сабаб бўлган.
Испаниялик мураббий Португалия миллий жамоасини 3,5 йил бошқарди. У бундан аввал Белгия миллий жамоасида 6,5 йил ишлаган. Ҳозирча Мартинеснинг янги иш жойи бўйича расмий қарор эълон қилинмаган. У фақат номзод сифатида қайд этилган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади