Германиянинг Transfermarkt портали бу мавсумда ўз майдонида ўтказилган ўйинларга мухлисларнинг ташрифи бўйича клублар рейтингини эълон қилди.
Манба маълумотларига кўра, рейтингда Дортмунднинг «Боруссия» клуби биринчи ўринни эгаллаган. Жамоанинг уйдаги баҳсларини ўртача 81 365 нафар мухлис стадиондан бевосита кузатмоқда.
Иккинчи ўриндан Миланнинг «Интер» клуби жой олган — 75 214 мухлис. Кучли учликка эса ҳар бир ўйинда ўртача 75 000 томошабин ташриф буюрадиган Мюнхеннинг «Бавария» клуби якун ясаган.
2026/2027 йилги мавсумда уй ўйинларига ўртача ташриф буюрувчилар сони бўйича дунёнинг ТОП-10 клуби:
1. «Боруссия» Дортмунд (Германия) — 81 365 нафар.
2. «Интер» (Италия) — 75 214 нафар.
3. «Бавария» (Германия) — 75 000 нафар.
4. «Милан» (Италия) — 74 545 нафар.
5. «Реал» (Испания) — 73 614 нафар.
6. «Манчестер Юнайтед» (Англия) — 72 395 нафар.
7. «Атлетико» (Испания) — 66 268 нафар.
8. «Рома» (Италия) — 65 728 нафар.
9. «Фламенго» (Бразилия) — 64 711 нафар.
10. «Бетис» (Испания) — 63 309 нафар.
Бу мавсумда уй ўйинларига энг кўп мухлис келган клублар рейтинги тузилди (топ-10)
Футбол
23 ноябр, 07:04
1-ўринни «Боруссия Д» эгаллаб турибди.
Foto: Getty Images