«Рома» ҳужумчиси Дониэлл Мален Англия чемпионатига қайтиш эҳтимолини инкор этмаяпти. Бу ҳақда GiveMeSport нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, нидерландияли 27 ёшли форвард аввалроқ «Астон Вилла» сафида 46 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол муаллифи бўлган. «Рома»га ўтганидан кейин эса у мунтазам равишда марказий ҳужумчи сифатида ўйнай бошлади ва натижадорлиги сезиларли даражада ошди.
Нидерландиялик футболчи сўнгги турда «Парма»га қарши ўтказилган (5:1) учрашувда покер қайд этди. Шу тариқа, унинг 2026 йилда Италия чемпионатидаги голлари сони 26 тага етди. Бу орқали Мален «Рома»нинг клуб рекордини такрорлади. Мазкур натижага 1960 йилда Педро Манфредини ҳам эришган эди.
Римликлар ўзларининг сермаҳсул ҳужумчисини жамоадан қўйиб юборишни истамаяпти. Малeннинг клуб билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Шунингдек, «Рома» унга яхшиланган шартнома шартларини таклиф қилиши мумкин.
Аввалроқ унга «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.