Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тури олдидан ESPN нашри турнирда ғолиб чиқиш учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Нашр муаллифлари, муҳаррирлари ва экспертларидан айни пайтда кубокни қўлга киритиш эҳтимоли энг юқори бўлган 10 та жамоани санаб ўтиш сўралган.
Рейтингда биринчи ўринни «ПСЖ» эгаллади. Париж клуби 17 нафар экспертнинг 15 тасидан биринчи ўринни олди. Мутахассислар амалдаги Чемпионлар лигаси ғолиби умумий босқичдаги барча 4 та баҳсда ғалаба қозониб, 20 та гол урганини, шунингдек, «Манчестер Сити» ва «Барселона»ни мағлуб этганини қайд этган.
Эндиликда парижликлар кетма-кет 3 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш имкониятига эга. «Реал»дан бошқа ҳеч бир клуб турнир кубогини кетма-кет 3 мавсум қўлга киритмаган.
ESPN талқинига кўра, кучли ўнлик қуйидагича кўриниш олди:
«ПСЖ»
«Барселона»
«Арсенал»
«Реал»;
«Бавария»;
«Манчестер Сити»;
«Ливерпул»;
«Комо»;
«Интер»;
«Атлетико».
Кучли ўнликдан ташқарида Дортмунднинг «Боруссия»си, «Рома», «Астон Вилла», «Спортинг» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ҳам экспертларнинг овозларини олган.
Маълумот учун, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тур баҳслари 25–26 ноябр кунлари бўлиб ўтади.