«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа жамоа яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэмнинг ўйин ва жамоадаги ўрнига юқори баҳо берди.
«Жуд — туғма ғолиб. У буни доимо намоён этади. Беллингҳэм ажойиб менталитетга эга етакчи, у жамоамиз учун жуда муҳим. У тўп билан муомала қилишни яхши кўрадиган футболчи. Шунингдек, спорт залида кўп шуғулланади ва тикланиш жараёнига алоҳида эътибор қаратади. Жуд бизга жуда катта ёрдам бермоқда», — дея белгиялик дарвозабоннинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» бугун, 24 ноябр куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тури доирасида ПСВни ўз майдонида қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 25 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.