Live
3
Ўзбек

Де Брюйне «Наполи»ни тарк этишга тайёр

Футбол
23 ноябр, 23:45
    4
Кевин фаолиятини Нидерландия чемпионатида давом эттириши кутилмоқда.
Де Брюйне «Наполи»ни тарк этишга тайёр
Фото: Yahoo Sports

Италиянинг «Наполи» клуби яримҳимоячиси Кевин де Брюйне фаолиятини Нидерландия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлука ди Марцио хабар берди.

Белгиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга ПСВ жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам жамоасини ўзгартиришга тайёр.

«Сўнгги кунларда ПСВнинг таклифи ҳақида хабарлар пайдо бўлди ва биз бу маълумотни тасдиқлашимиз мумкин.

Нидерландия клуби 2 миллион евро таклиф қилди. Улар футболчи билан дастлабки келишувга эришган ва Де Брюйне ўз ватанига яқинроқ жойга кўчиб ўтишга тайёр.

Агар трансфер январ ойида амалга ошмаса, у ҳолда июн ойида рўй беради», — деди ди Марцио. Шундай қилиб, белгиялик яримҳимоячи қишки трансфер ойнасидаёқ Италияни тарк этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Кевин 2025 йилнинг ёзида «Наполи» сафига келиб қўшилган эди. Аввалроқ футболчи «Галатасарой» қизиқишлари доирасига тушгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
  • ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар