«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Жошуа Зиркзе фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар беришича, нидерландиялик футболчи «Ювентус»нинг трансфер мақсадлари қаторига киритилган.
Манба маълумотига кўра, 24 ёшли ҳужумчи туринликлар учун устувор вариант ҳисобланмайди. Шунга қарамай, «Ювентус» янги форвард излаш жараёнида Зиркзе билан боғлиқ вазиятни кузатишда давом этади.
Маълумот учун, Зиркзе 2024 йилнинг ёзида «Болоня»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтган. Унинг инглиз клуби билан шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Тransfermarkt портали нидерландиялик футболчининг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.