«Ан Наср» ҳужумчиси Жоау Феликс яқин келажакда Европа топ-чемпионатларидан бирига қайтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик 27 ёшли футболчига «Барселона», «Челси», «Тоттенҳэм», «Ювентус» ва «Наполи» клублари қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда Жоауни ўз сафига қўшиб олиш борасида энг жиддий ҳаракат қилаётган клуб — «Наполи».
Бироқ «Ан Наср» Фелиш билан хайрлашишни истамаётгани ва уни жамоада олиб қолиш учун барча чораларни кўриши таъкидланмоқда. Шу боис футболчининг қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши деярли истисно қилинмоқда.
Эҳтимолий трансфер қиймати 45 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Қайд этиш жоиз, Феликс аввалроқ «Барселона» ва «Челси» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Португалиялик футболчи бу мавсумда Риёд клуби сафида барча турнирлар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 11 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.