Live
3
Ўзбек

Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатининг 3-турига тайинланди

Футбол
24 ноябр, 06:10
Дания ва Аргентина ўртасидаги баҳсни Аскер Нажафалиев бошқариб боради.
Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатининг 3-турига тайинланди
Foto: O'FA

Қатарда ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Мусобақанинг 3-тури доирасидаги Дания — Аргентина беллашуви ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди.

Мазкур баҳс 25 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси таркиби:

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Ёрдамчи ҳакамлар: Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Авазбек Абдуллаев.

Бугунги янгиликлар