Дортмунднинг «Боруссия»си ҳимоячиси Даниел Свенссон фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар беришича, «Ливерпул» швециялик футболчини ўз сафига қўшишга қизиқмоқда.
Манба маълумотига кўра, мерсисайдликлар 24 ёшли ҳимоячининг трансфери учун 30 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бироқ Дортмунд клуби Свенссоннинг эҳтимолий трансферидан 50 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда.
Маълумот учун, Свенссон ушбу мавсум Бундеслигада 10 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урган.