Live
3
Ўзбек

ОЧЛ. «Ан Наср» — «Ас Садд». Ўйин қачон бошланади ва қаерда намойиш этилади?

Футбол
24 ноябр, 05:50
Саудия Арабистони клуби Осиё Чемпионлар лигаси доирасида Қатар жамоасини қабул қилади.
ОЧЛ. «Ан Наср» — «Ас Садд». Ўйин қачон бошланади ва қаерда намойиш этилади?
Foto: Getty Images
24.11.2026, 13:15 Осиё Чемпионлар Лигаси Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд - : - Аль-Садд Аль-Садд

Бугун, 24 ноябр куни Осиё Чемпионлар лигаси доирасида Ар-Риёднинг «Ан Наср» ва Қатарнинг «Ас Садд» клублари ўзаро баҳс олиб боради.

Ғарбий минтақа турнир жадвалида «Ан Наср» 6 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Саудия Арабистони клуби рақибларининг аксариятига нисбатан битта кам баҳс ўтказган. Жамоа турнирни «Ал Айн»га қарши 0:4 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаган, кейинги баҳсларда эса Фарғонанинг «Нефтчи»сини 3:1, Тошкентнинг «Пахтакор»ини 6:2 ҳисобида мағлуб этган.

«Ас Садд» эса 4 та турдан сўнг 2 очко билан 15-ўринда бормоқда. Қатар клуби тўплар нисбатига кўра ҳам салбий кўрсаткичга эга: −5.

Беллашувнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 23:15 да янграйди. Ўзбекистон ҳудудида баҳсни Setanta Sports платформаси жонли эфирда намойиш этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
  • Аль-Садд Аль-Садд
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Бугунги янгиликлар