Бугун
29
Ўзбек

Карас: «Вазиятлардан фойдаланишда бизга тажриба ва маҳорат етишмади»

Футбол
23 ноябр, 21:30
    15
«Пахтакор» мураббийи «Ал Иттиҳод»га қарши ўйиндаги мағлубият сабабларини изоҳлади.
Карас: «Вазиятлардан фойдаланишда бизга тажриба ва маҳорат етишмади»
Фото: FC Pakhtakor
23.11.2026 FT Осиё Чемпионлар Лигаси Аль-Иттихад Аль-Иттихад 2 : 0 Пахтакор Пахтакор

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 5-тур доирасидаги «Ал Иттиҳод» — «Пахтакор» ўйини (2:0)дан сўнг тошкентликлар мураббийи Эмилиан Карас матбуот анжуманида қатнашди.

«Ҳар икки бўлимни ёмон бошладик ва голларга олиб келган хатоларга йўл қўйдик. Кейин ўзимизга келдик.

Бир нечта голли вазиятлар яратдик. Улардан фойдаланишда эса бизга тажриба ва маҳорат етишмади. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман.

Ҳужумга ўтишимиз зарурлиги сабабли биринчи бўлимдаёқ ўзгаришга қўл урдик. Таркибимиздаги ёш футболчилар шундай беллашувларда тажриба тўплашади», — деди мутахассис.

Маълумот ўрнида, ушбу натижадан сўнг «Ал Иттиҳод» очколари сонини 7 тага етказиб, 8-ўринга кўтарилди. «Пахтакор» эса 2 очко билан 15-поғонадан жой олган.

«Шерлар» мусобақадаги навбатдаги ўйинини 7 декабр куни «Трактор»га қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:45 да режалаштирилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Иттихад Аль-Иттихад
  • Пахтакор Пахтакор
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар