Туркия чемпионатининг 12-турида «Башакшеҳир» ўз майдонида «Чорум» билан тўқнаш келди. Меҳмонлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганига қарамай, якунда истанбулликлар ғалабани илиб кетди. Элдор Шомуродов ушбу баҳсда Суперлигадаги 9-голини уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси сардори майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Бу натижадан сўнг «Башакшеҳир» 20 очко билан 7-ўринга кўтарилди. «Чорум» эса 16 очко тўплаб, 11-поғонада.
Туркия Суперлигаси. 12-тур
Башакшеҳир — Чорум 4:2
Голлар: Шомуродов 78, Йилдирим 82, 86, 90+1 – Рамирес 29, Маҳмич 68.
Башакшеҳир — Муҳаммад, Карбовник, Опоку, Эмин, Саба (Булут, 46), Калузински, Олсен, Кемен, Брнич, Зелке (Йилдирим, 69), ШОМУРОДОВ.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади