«Наполи» яримҳимоячи Кевин Де Брюйне «Манчестер Сити» клубига бўлган муносабати ва жамоа билан боғлиқ илиқ хотиралари ҳақида гапирди.
«Манчестер Сити» — бу менинг клубим! Клуб эгаларига катта ҳурмат ва меҳр билан қарайман. Футболдан ташқари кўплаб мавзуларда суҳбатлашганмиз. Ҳатто клубни қандай сотиб олиш мумкинлиги ҳақида ҳам Ал Муборак билан гаплашганман. Бу ерда футболдан ташқари ҳам кўплаб воқеалар содир бўлади.
Менинг бу клубга нисбатан фақат илиқ ҳисларим бор ва бу ҳеч қачон ўзгармайди! Ҳатто ҳозир ҳам мени 10 йил давомида алоҳида меҳр ва ҳурмат билан қабул қилган инсонлар, оилам ва бу ердаги барча хотиралар жуда қадрли. Энг муҳими ҳам айнан шу», — дея белгиялик футболчининг сўзларидан келтиради инсайдер Фабрицио Романо.