Live
8
Ўзбек

«Ман Сити» натижалардан қатъи назар Марескага вақт беради

Футбол
23 ноябр, 09:09
«Шаҳарликлар» бу борада Артетага имкон берган «Арсенал»ни намуна қилиб олишган.
«Ман Сити» натижалардан қатъи назар Марескага вақт беради
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска 2026/2027 йилги мавсум охирига қадар эгаллаб турган лавозимини аниқ сақлаб қолади. Бу жамоанинг натижалари қандай бўлишидан қатъи назар амалга ошади. Бу ҳақда The Touchline нашри X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Мутахассис билан тузилган шартномани келаси ёзга қадар қайта кўриб чиқмаслик ҳақидаги қарор мавсум бошланишидан олдин қабул қилинган.

Манбага кўра, «Манчестер Сити» «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клубларида бўлгани каби бош мураббийларнинг тез-тез алмашиш ҳолатларидан қочмоқчи.

Таъкидланишича, «Арсенал» клубининг испаниялик Микел Артетага дастлабки қийин мавсумларда сабр билан муносабатда бўлгани «Сити» учун намуна бўлган. Яъни, Лондон клубида мураббийга раҳбарият томонидан босим ўтказмасдан, ўз ғояларини жамоага сингдириши учун вақт бериш қандай натижа келтириши мумкинлиги исботланди.

Англия Премер-лигасининг 11-туридан кейин «Манчестер Сити» турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 22 очко мавжуд. Пешқадам «Арсенал» билан фарқ 6 очкони ташкил этмоқда. АПЛнинг сўнгги тўртта турида «шаҳарликлар» бир марта дуранг ўйнаб, уч бор мағлубиятга учради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар