«Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алварес фаолиятини «ПСЖ»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Touchline хабар бермоқда.
Манбага кўра, Париж клуби қишки трансфер ойнаси вақтида аргентиналик 26 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун уриниб кўради.
Қайд этилишича, Хвича Кварацхелия ва Дезире Дуэ оғир жароҳат олганидан кейин Париж клуби январ ойида Алварес сотиб олиш вариантини фаол ўрганмоқда.
Футболчи билан ҳамкорлик шартларини келишиб олиш қийин бўлмаслиги кутилмоқда. Шу боис трансфер тақдири «Атлетико» раҳбариятининг позициясига боғлиқ бўлади.
Бу мавсумда Хулиан «матрасчилар» сафида барча турнирлар доирасида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали Алвареснинг бозор қийматини 110 миллион евро деб баҳоламоқда.