«ПСЖ» қишки трансфер ойнасида таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Бенжамен Куаре хабар берди.
Парижликлар сафида Дезире Дуэ хочсимон пайлари узилиши оқибатида узоқ муддатга сафдан чиқди. Шунингдек, жамоанинг яна бир вингери Хвича Кварацхелия ҳам худди шундай жиддий жароҳат олган.
Маълум қилинишича, «ПСЖ» раҳбарияти январ ойида вингер сифатида ҳаракат қиладиган янги футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Шу мақсадда парижликлар трансфер бозоридаги мавжуд вариантларни фаол ўрганиб чиқишади.
Бироқ Франция гранди таркибдаги йўқотишларга қарамай, сўнгги йилларда амал қилиб келаётган трансфер стратегиясидан воз кечмоқчи эмас.
Хусусан, парижликлар трансфер нархи бозор қийматидан сезиларли даражада юқори бўлган футболчиларни харид қилишдан бош тортади.
Клуб раҳбарияти ҳужум чизиғини кучайтириш зарурати туфайли ортиқча маблағ сарфлаш ниятида эмас.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади