Live
2
Ўзбек

«Истиқлол» — 15 карра Тожикистон чемпиони

Футбол
23 ноябр, 11:03
    22
Жамоа қаторасига 13-йилдирки, чемпионликни ҳеч кимга бермай келмоқда.
«Истиқлол» — 15 карра Тожикистон чемпиони
Фото: Истиқлол

Тожикистон Олий лигаси 21-турида «Истиқлол» клуби меҳмонда «Баркчи» билан беллашди. Унда пойтахтликлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, муддатидан олдин мамлакат чемпионига айланди.

Виталий Левченко жамоаси ўз тарихида 15-бор чемпион бўлди. Қолаверса, жамоа қаторасига 13-йилдирки, чемпионликни ҳеч кимга бермай келмоқда.

Маълумот учун, Левченко ўтган йили «Нефтчи» билан Ўзбекистон Суперлигасида ғолибликни қўлга киритган эди. Йил бошида у Душанбе клубини қабул қилиб, яна мамлакат чемпионига айлантирди.

Тожикистон Олий лигаси. 21-тур
Баркчи – Истиқлол 1:5

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

22 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар