Live
1
Ўзбек

Элит ОЧЛ. «Иcтиқлол» «Ал Айн» билан дуранг қайд этди, «Трактор» йирик ҳисобда ютқазди

Футбол
23 ноябр, 14:19
    3
Ашурматов, Ҳамробеков тўлиқ, Машарипов эса захирадан майдонга тушди.
Элит ОЧЛ. «Иcтиқлол» «Ал Айн» билан дуранг қайд этди, «Трактор» йирик ҳисобда ютқазди
Фото: Getty Images
23.11.2026 FT Осиё Чемпионлар Лигаси Аль-Аин Аль-Аин 1 : 1 Esteghlal Esteghlal

Элит Осиё Чемпионлар лигасида 5-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунига етди. Эроннинг «Истиқлол» жамоаси меҳмонда «Ал Айн» билан беллашиб, муроса кўчасини танлади. Ушбу беллашувда Рустам Ашурматов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Жалолиддин Машарипов эса 62-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

«Трактор» «Ал Васл» билан беллашиб, 5:1 ҳисобида ютқазди. Эронликлар сафида Одил Ҳамробеков майдонда тўлиқ ўйнади. «Ал Аҳли» Қатарда «Аш Шамал»га мағлуб бўлди.

Элит ОЧЛ. 5-тур
Аш Шамал — Ал Аҳли 3:2
Голлар
: Бунеджа 62, Тиаго Силва 72, Колядо 90+1 – Ал Бурайкан 11, Тоуни 58.
Ал Аҳли – Менди, Баттиа, Демирал, Кинте (Радиф, 90+3), Балобайд (Сулаймон, 76), Ал Жоҳани (Диаби, 83), Атангана, Тринкау, Ал Бурайкан (Сперцян, 76), Галено (Матеус Гонсалвес, 76), Тоуни.

Ал Айн — Истиқлол 1:1
Голлар
: Паласиос – Фаллаҳ 51.
Истиқлол – Фараббаси, Фаллаҳ, Ағаси, АШУРМАТОВ, Хардани, Чешми, Раззоқиния (Машарипов, 62), Гударзи, Асани, Исломи (Муҳаммад, 87), Ғолизода (Саҳархизан, 66).

Трактор — Ал Васл 1:5
Голлар:
Ҳусайнзода 72 – Торими 44, 73, Алсате 55, Варета 61, Жуниор 90+3.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Аин Аль-Аин
  • Esteghlal Esteghlal
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар