Live
1
Ўзбек

«Бавария» Шупо-Мотингни яна жамоага қайтариши мумкин

Футбол
23 ноябр, 15:38
У қарийб 4 йил Мюнхен клубида ўйнаган.
«Бавария» Шупо-Мотингни яна жамоага қайтариши мумкин
Фото: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби МЛС иштирокчиси «Ню-Йорк Ред Буллз» ҳужумчиси Эрик Шупо-Мотингни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг маълум қилди.

Йил охирида эркин агентга айланадиган ҳужумчи мавсум якунига қадар, яъни олти ойлик шартнома имзолашга тайёр. У жамоада захира футболчиси сифатида ҳаракат қилиб, асосий ҳужумчи Ҳарри Кейнни алмаштириб туриши мумкин.

Манбага кўра, 37 ёшли Шупо-Мотинг айни пайтда яхши спорт формасида ва жамоа таркибини дарҳол кучайтириши мумкин. Бироқ мюнхенликлар ҳозирча якуний қарор қабул қилмаган ва ҳужум чизиғини кучайтиришнинг турли вариантларини ўрганишда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эрик фаолияти давомида Германиянинг бир қатор клубларида, жумладан, 2020 йил октябридан 2024 йил майига қадар «Бавария»да тўп тепган. Шунингдек, у «ПСЖ» ва «Сток Сити» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар