Live
11
Ўзбек

Анзур Исмоилов катта футбол билан хайрлашди

Футбол
21 ноябр, 04:00
    54
Футболчи Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида 105 та баҳсда майдонга тушган.
Анзур Исмоилов катта футбол билан хайрлашди
Foto: Lokomotiv

Анзур Исмоилов профессионал футболчилик фаолиятини якунлади. Унинг катта футбол билан хайрлашув маросими Ўзбекистон Суперлигасининг 28-туридан ўрин олган «Локомотив» — «Пахтакор» (3:1) баҳсида ташкил этилди.

Маълумот учун, собиқ ҳимоячи профессионал фаолияти давомида 2001-2002 йилда «Динамо» Самарқанд, 2002–2003 йилларда «Трактор», 2003–2009 ҳамда 2020–2022 йилларда «Пахтакор», 2010–2011 йилларда «Бунёдкор», 2011–2018 йилларда Хитойнинг «Чангчун Ятай», 2018–2020 йилларда «Локомотив» Тошкент, 2022–2024 йилларда ОКМК ва 2024 йилдан бошлаб яна «Локомотив» Тошкент клубларида тўп тепган.

Эслатиб ўтамиз, Исмоилов «Локомотив» сафида 101 та, Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида эса 105 та баҳсда майдонга тушган.

Шу тариқа, кўп йиллик фаолиятини футболга бағишлаган Анзур Исмоилов катта футбол билан хайрлашди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент
  • Пахтакор Пахтакор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

54 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар