Live
11
Ўзбек

Усмонали Исмоналиев: «Бу оддий ўйин эмас»

Эксклюзив
22 ноябр, 04:56
Исмоналиев эса ортда қолган ўйин ва бўлажак яримфинал олдидан айрим саволларга жавоб қайтарди.
Усмонали Исмоналиев: «Бу оддий ўйин эмас»
Фото: Андижон ПФК
24.11.2026, 08:15 Ўзбекистон Кубоги Андижон Андижон - : - Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент

«Андижон» клуби чемпионатнинг 28-турида сафарда «Сурхон» билан дуранг ўйнагач, энди олдинда Ўзбекистон Кубоги яримфинали доирасида «Локомотив»га қарши жиддий ўйин кутмоқда.

Жамоа сардори Усмонали Исмоналиев эса ортда қолган ўйин ва бўлажак яримфинал олдидан айрим саволларга жавоб қайтарди.

- «Андижон» клуби чемпионатнинг 28-турида Зоминда «Сурхон» билан 0:0 ўйнади. Лекин бир нечта голли имкониятлар юз берганди. Аввало, ўша қайд этилган дуранг ҳақида нима деган бўлардингиз?

- Биз ҳам, улар ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Бизда вазиятларимиз кўпроқ бўлганди. Афсуски, фойдалана олмадик ва шу боис дуранг бўлди, яхши ўйин кечди. Худо хоҳласа, ярим финалда ғалабасиз серияга чек қўймоқчимиз. Чунки ҳамма бўлажак ўйиннинг қиймати қанчалик эканлигини билиб турибди. Андижон халқини кайфиятини янада кўтариш учун ғалаба қозонишимиз керак.

- Дарҳақиқат, жамоа учун муҳим синов. Финалга бир қадам қолди. «Локомотив»га қарши ўйинда ғалаба қозониш учун нимани ўзгартириш керак, деб ўйлайсиз?

- Биринчи навбатда хоҳиш, иштиёқ кучли бўлиши, майдоннинг ҳар бир қарич ери учун жон-жаҳдимиз билан курашишимиз талаб этилади. Ҳар бир футболчи ортимизда Андижон халқи турганини ҳис қилиб ўйнаса, ўз ишини 100 фоиз бажариб, 100 фоизга боримизни бериб ўйнасак, шунда ютишимиз мумкин. Бу оддий ўйин эмас. Ҳар бир футболчи ўзини ҳар томонлама яхши тайёрлаб чиқиши керак. Мен бунга ишонаман.

- Яқинда чемпионат доирасида Андижонда «Локомотив»га қарши ўйинда 1:3 ҳисоби қайд этилганди. Ўша учрашувдан қандай хулоса чиқардингиз? Ҳар холда энди рақибни янада яхшироқ биласизлар.

- Албатта, эхтиёткорлик билан ҳам ўйнаш керак. Уларни ҳар бир вазиятдан фойдалана олишини кўрдик. Ўзингиз ҳам кўргансиз, бизда ҳам ўша «Локомотив»га қарши учрашувда голли имкониятларимиз бўлганди, бироқ фойдалана олмаганмиз. Рақиб эса ўз вазиятларини голга айлантирган. Уларни шунга яраша ўйинчилари бор. Савияли футболчиларга эга. Бизда ҳам улардан кам бўлмаган ижрочилар етарли. Шунинг учун «Локомотив» билан бемалол ўйнаса бўлади. Ғалабага бўлган кучли иштиёқ билан чиқиб, имкониятлардан унумли фойдалана олсак, албатта уйга ғалаба билан қайтамиз.

- Ҳозирги ўта муҳим паллада жамоа сардори сифатида сизда ҳам масъулият икки карра ошади. Буни қандай ҳис қиляпсиз?

- Буни, ичимдан нималар ўтаётганини ўзим биляпман ва Худо билади. Футболчиларни руҳан тайёрлаш муҳим. Бўлажак ўйинга тайёргарликни бошладик. Бунга кўпроқ эътибор берамиз. Чунки барча ўйинчиларимиз спорт формасида. Ўзимизга ишониб чиқсак, албатта ғалаба қозонамиз.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
  • Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент
  • Ўзбекистон Кубоги Ўзбекистон Кубоги
Бугунги янгиликлар