Бугун
29
Ўзбек

Дибала: «ПСЖ» — Европанинг энг яхши жамоаси, аммо биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз»

Футбол
23 ноябр, 22:25
«Рома» футболчиси парижликларга қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.
Дибала: «ПСЖ» — Европанинг энг яхши жамоаси, аммо биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз»
Фото: Orange
25.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ - : - Рома Рома

«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг навбатдаги туридан ўрин олган «ПСЖ»га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.

Аргентиналик футболчи рақибнинг даражаси ва кучли таркиби римликларни қўрқитмаслигини таъкидлади.

«Эҳтимол, айни пайтда бу Европанинг энг яхши жамоасидир. Улар ҳақиқатан ҳам буюк мураббий қўл остида ажойиб футболчилар билан юқори даражадаги барқарор ўйин намойиш этмоқда.

Биз уларни ҳурмат қилишимиз керак, бу аниқ. Рақибнинг қанчалик кучли эканини жуда яхши тушунамиз. Лекин биз ҳеч кимдан қўрқмаслигимиз керак. Бизнинг ҳам ўз қуролларимиз бор.

Мен жамоадошларимга, мураббийимизга ва бундай муҳим учрашувга қандай тайёргарлик кўрганимизга тўлиқ ишонаман», — деди Дибала.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Парижликлар мусобақанинг ушбу мавсумида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, умумий босқич турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Аввалроқ Дибала «Рома» билан шартномасини узайтириши маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Рома Рома
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар