«Манчестер Юнайтед» қишки трансфер ойнасида таркибни кучайтириш бўйича иш олиб бормоқда.
Журналист Крис Уилернинг хабар беришича, манкунианликлар учун бу борадаги устувор номзод «Брентфорд» ҳимоячиси Нейтан Коллинз ҳисобланади.
Ирландиялик 25 ёшли футболчи «қизил иблислар»нинг трансфер рўйхатида Келвин Бэсси («Фулҳэм») ва Жерред Брэнтуэйт («Эвертон»)дан юқори ўринда турибди.
Transfermarkt портали Коллинзнинг трансфер қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда.
Бу мавсумда «Брентфорд» сардори барча турнирлар доирасида олтита учрашувда майдонга тушиб, иккита гол муаллифи бўлди.