Live
3
Ўзбек

EЧЛ. «Реал» — ПСВ. Ўйин қачон бошланади ва қаерда намойиш этилади?

Футбол
24 ноябр, 03:15
Мадридликлар Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида Нидерландия клубини қабул қилади.
EЧЛ. «Реал» — ПСВ. Ўйин қачон бошланади ва қаерда намойиш этилади?
Foto: Getty Images
24.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид - : - ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен

Бугун, 24 ноябр куни Чемпионлар лигаси 2026/27 йилги мавсум умумий босқичининг 5-тури доирасида «Реал» ва ПСВ ўзаро баҳс олиб боради. Беллашув Мадрид шаҳридаги «Сантяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади.

Учрашувнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 01:00 да янграйди. Ўзбекистон ҳудудида баҳсни Setantа Sports платформаси жонли эфирда намойиш этади.

Маълумот учун, умумий босқичнинг 6-турида «Реал» 9 декабр куни «Арсенал» билан, ПСВ эса шу куни Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби «ПСЖ» ҳисобланади. Париж клуби ўтган мавсум финалида «Арсенал»ни пеналтилар сериясида мағлуб этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар