Бугун, 24 ноябр куни Чемпионлар лигаси 2026/27 йилги мавсум умумий босқичининг 5-тури доирасида «Галатасарой» ва «Астон Вилла» ўзаро баҳс олиб боради. Беллашув Истанбулдаги «РАМС Парк» стадионида бўлиб ўтади.
Учрашувнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 22:45 да янграйди. Ўзбекистон ҳудудида баҳсни Zo'r TV телеканали жонли эфирда намойиш этади.
Маълумот учун, умумий босқичнинг 6-турида «Галатасарой» 8 декабр куни АEК билан, «Астон Вилла» эса шу куни «ПСЖ»га қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби «ПСЖ» ҳисобланади. Париж клуби ўтган мавсум финалида «Арсенал»ни пеналтилар сериясида мағлуб этган.