Бугун, 24 ноябр куни Чемпионлар лигаси 2026/27 йилги мавсум умумий босқичининг 5-тури доирасида «Арсенал» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари ўзаро баҳс олиб боради. Беллашув Лондондаги «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтади.
Учрашувнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 25 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да янграйди. Ўзбекистон ҳудудида баҳсни Setanta Sports платформаси жонли эфирда намойиш этади.
Маълумот учун, умумий босқичнинг 6-турида «Арсенал» 9 декабр куни Мадриднинг «Реал» клуби билан, «Боруссия» эса шу куни «Интер»га қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби «ПСЖ» ҳисобланади. Париж клуби ўтган мавсум финалида «Арсенал»ни пеналтилар сериясида мағлуб этган.