UFC собиқ чемпиони Илия Топурия британиялик Пэдди Пимблетт билан биргаликда The Ultimate Fighter (TUF) реалити-шоусининг янги мавсумида мураббий сифатида иштирок этишини маълум қилди.
Шунингдек, Топурия Пимблеттга қарши жанг ўтказишни режалаштираётган турнир карди қандай кўринишда бўлиши ҳақида ҳам гапирди.
«Пимблетт билан TUF лойиҳасида мураббийлик қиламиз, кейин эса унинг калласини узиб ташлайман.
Оқшомнинг иккинчи асосий жангида Жастин Гейжи ва Арман Царукян тўқнаш келади. Дастлабки карднинг сўнгги жангида эса Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўзаро куч синашади», — деб ёзди Топурия ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Шу тариқа, Топурия ўзи иштирок этиши режалаштирилаётган турнирда UFCнинг бир қатор машҳур жангчилари ҳам октагонга чиқишини истамоқда.
Бироқ ҳозирча ушбу жанглар карди UFC томонидан расман тасдиқлангани ҳақида маълумот берилмаган.