Англия Премер-лигаси 11-турининг сўнгги беллашувида «Брентфорд» ўз майдонида «Эвертон»ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимнинг бош қаҳрамони Кин Люис-Поттер бўлди. У 23-дақиқада ҳисобни очди, орадан икки дақиқа ўтиб эса дубл қайд этди.
Танаффус арафасида «Эвертон»нинг аҳволи янада оғирлашди. 40-дақиқада Жеймс Тарковски қизил карточка олиб, жамоасини бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур қилди.
Иккинчи бўлимда ҳам «Брентфорд» яна иккита гол урди. 67-дақиқада Виталий Янелт мезбонларнинг учинчи голини киритиб, ғалаба масаласига деярли нуқта қўйди.
Учрашувнинг якуний дақиқаларида эса Фабио Карвалю ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Бу натижадан сўнг «Брентфорд» очколари сонини 17 тага етказиб, 6-ўринга кўтарилди. «Эвертон» эса 16 очко билан 9-поғонада.
АПЛ. 11-тур
Брентфорд – Эвертон 4:0
Голлар: Поттер-Люис 23, 25, Янелт 67, Карвалю 90