Шотландиялик мутахассис Дэвид Мойес «Эвертон» бош мураббийи сифатида ўтказилган учрашувлар сони бўйича Ҳарри Кэттерикка тегишли бўлган кўп йиллик рекордни янгилади.
АПЛнинг 11-туридан ўрин олган «Брентфорд»га қарши баҳс Мойес учун Ливерпул клуби бошқарувидаги 593-учрашув бўлди. Бироқ мураббий учун тарихий аҳамиятга эга бўлган ушбу ўйин муваффақиятсиз якунланди. «Эвертон» рақибига 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Маълумот ўрнида, Мойес илк бор 2002 йилда «Эвертон» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Шотландиялик мутахассис қўл остида энг кўп майдонга тушган футболчи Леон Осман ҳисобланади. У Мойес бошқарувида жами 345 та учрашувда иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, «Эвертон» «Брентфорд»дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг АПЛ турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ «Эвертон» Рэшфордни «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олмоқчи экани маълум қилинганди.