Live
9
Ўзбек

Винисиус «Реал»да асосий таркибдаги ўрнини йўқотиши мумкин

Футбол
24 ноябр, 08:10
Бразилиялик вингер янги футболчи Ян Диоманде фойдасига захирада қолиш эҳтимолига кўникмоқда.
Винисиус «Реал»да асосий таркибдаги ўрнини йўқотиши мумкин
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор жамоанинг асосий таркибидаги ўрни энди кафолатланмаганини қабул қилмоқда. Бу ҳақда Оnda Cero нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, бразилиялик футболчи жамоанинг янги аъзоси Ян Диоманде фойдасига алмаштирилиши ёки ҳатто захирада қолишига ҳам кўника бошлаган. Шу тариқа, Винисиус асосий таркибдаги жойи учун рақобат кучайганини англаб етмоқда.

Маълумот учун, 26 ёшли Винисиус Жуниор ушбу мавсумда Испания чемпионатида тўққизта баҳсда майдонга тушиб, битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик вингер 2018 йил ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2032 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар