«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио ҳозирги футболчилар орасида келажакда мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин бўлган ўйинчилар ҳақида фикр билдирди. Мутахассис бу борада аниқ ном айтишга қийналишини таъкидлади.
«Футболчилар орасида мураббийлик салоҳиятига эга кимдир борми?» деган саволга Моуринио қуйидагича жавоб берди:
«Билмайман, бизда футбол ҳақида суҳбатлар доимо бўлиб туради. Ўз футболимиз ва ишларимиз ҳақида гаплашамиз. Менга футболчининг ундан нима талаб қилинаётганини англаши ва жамоамиз талабларини қулай қабул қилиши ёқади.
Футболчилардан кимдир келажакда мураббий бўла оладими, деб ўйлаш қийин. Жамоамизда ёш футболчилар кўп. Менимча, Бернарду Силва бир кун келиб «Бенфика» президенти бўлади. Аммо футболчилар орасидан кимдир мураббий бўлиши ҳақида ҳозир аниқ бир ном айтишим қийин», — дея Моуринионинг сўзларини Маrcа нашри келтирмоқда.
Маълумот учун, Бернарду Силва фаолияти давомида «Бенфика» академиясида таҳсил олган. Португалиялик яримҳимоячи кейинчалик «Монако» ва «Манчестер Сити» клубларида ҳам ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, 24 ноябр куни «Реал» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тури доирасида ПСВни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.