Live
6
Ўзбек

Ўзбекистон кубоги яримфинал ҳакамлари ўзгарди

Футбол
24 ноябр, 07:30
Ўйин бугун, 24 ноябр куни соат 18:15 да бошланади.
Ўзбекистон кубоги яримфинал ҳакамлари ўзгарди
Foto: PFL
24.11.2026, 08:15 Ўзбекистон Кубоги Андижон Андижон - : - Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент

Ўзбекистон кубоги яримфинал доирасида бугун, 24 ноябр куни бўлиб ўтадиган «Локомотив» - «Андижон» учрашуви расмийлари таркибида ўзгариш бўлди.

Олмалиқда бўлиб ўтадиган «Локомотив» — «Андижон» ўйинида VAR ҳаками сифатида тайинланган Достон Раҳмонов ва VAR ассистенти бўлган Алишер Раҳимқулов учрашувга бир кун қолганда ҳакамлар рўйхатидан ўчирилди. Ўзбекистон ҳакамлар маркази хабарига кўра, Раҳмонов ўрнига Ғайрат Жўраев, Раҳимқулов ўрнига эса Максим Нехочин тайинланган.

Аввалроқ, Алишер Раҳимқулов ва Достон Раҳмонов 22 ноябр куни «Динамо» – «Бунёдкор» учрашувини бошқарган ва баҳс давомида Самарқанд жамоасининг 3та голи бекор қилиниб, 3та пеналти вазияти текширилмагани клубнинг норозилигига сабаб бўлганди.

Ўзбекистон ҳакамлар маркази яримфинал баҳсидаги ҳакамларнинг ўзгариши сабабини маълум қилмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
  • Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент
  • Ўзбекистон Кубоги Ўзбекистон Кубоги
Бугунги янгиликлар