24 ноябр санасида Ўзбекистон Кубоги яримфинал учрашувлари ўтказилади. Унда ОКМК – «Навбаҳор» ҳамда «Андижон» билан «Локомотив» қарама-қаршилиги баҳс олиб боради.
Финал остонасидаги ушбу яримфинал беллашувларига табиийки, қизиқиш жуда катта. 4 та клубдан иккитаси финалга чиқади ва Кубок учун беллашади.
Шубҳасиз, ярим финал ўйинлари «ёнади».
Тажрибали собиқ футболчи ва ҳозирда «Қизилқум»да жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлаётган Акмал Шораҳмедов ярим финал олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Кубок ўйинида чемпионатдаги натижалари барибир эсдан чиқади. Чунки Кубок – бу Кубок! Исталган жамоа яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозониши мумкин. Шу боисдан кимнидир имкониятини юқори, яна кимнидир имкониятини паст деб бўлмайди.
Масалан, «Андижон» янада кўпроқ куч билан ўйнаши мумкин. Чемпионатда юқори ўринларга кўтарила олмайди ва бор эътиборини Кубокка қаратиши табиий. «Локомотив»да ҳам шунақа.
Лекин «Навбаҳор» иккинчи ўринга ҳам ҳаракат қиляпти ва Кубокни қўлга киритишга ҳам интилмоқда. Уларда бироз қийинроқ. Аммо наманганликларнинг бироз устунлиги бор.
Бошқа клубларга қараганда, «Навбаҳор»ни захираси кучлироқ. «Андижон»да эса захираси бироз камроқдек ва ёшлар кўпайиб қолди. Кимдир жароҳатда, кимдир дисквалификацияда.
Ҳозирда «Локомотив»ни кайфияти яхшироқ. Ўзига бўлган ишончи ҳам кучлироқ. «Андижон»да эса кетма-кет омадсизликдан кейин бироз пасайиш бордек. Лекин ярим финал жуфтликларида ҳеч кимни фаворит деб айта олмайман, барчани имконияти тенг.
Яримфинал ўйини битта баҳсдан иборат ва исталган жамоа финага чиқиши мумкин», - деди Шораҳмедов.
Акмал Шораҳмедов: «Кубок ўйинида чемпионатдаги натижалар эсдан чиқади»
Эксклюзив
24 ноябр, 01:32
Собиқ футболчи жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.
Фото: Андижон ПФК
24.11.2026, 08:15
Ўзбекистон Кубоги
Андижон
-
:
-
Локомотив Ташкент