Live
11
Ўзбек

«ПСЖ» Гринвуд учун 75 млн евродан кўпроқ таклиф қилиши мумкин

Футбол
24 ноябр, 08:50
«Фенербаҳче» вингерига «Наполи» ва «Атлетико» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
«ПСЖ» Гринвуд учун 75 млн евродан кўпроқ таклиф қилиши мумкин
Foto: Getty Images

Истанбулнинг «Фенербаҳче» клуби вингери Мейсон Гринвуд бир нечта Европа грандларининг трансфер рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, англиялик футболчининг хизматларига «ПСЖ», «Наполи» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Туркия клуби ҳозирча футболчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Шунга қарамай, 75 млн евродан ортиқ миқдордаги жиддий таклиф келиб тушса, «Фенербаҳче» раҳбарияти уни кўриб чиқиши мумкин.

Маълумот учун, 24 ёшли Мейсон Гринвуд ушбу мавсумда Туркия Суперлигасида 11 та баҳсда майдонга тушиб, еттита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Гринвуд аввал «Манчестер Юнайтед» сафида ҳаракат қилган. У кейинчалик фаолиятини Франциянинг «Марсел» клубида давом эттирган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Фенербахче Фенербахче
Бугунги янгиликлар