Live
11
Ўзбек

Луис Энрике: «Қандай қийинчиликларга дуч келишимизни кўрасиз»

Футбол
24 ноябр, 09:00
    4
«ПСЖ» бош мураббийи EЧЛ умумий босқичининг 5-турида «Рома»га қарши кечадиган баҳс ҳақида фикр билдирди.
Луис Энрике: «Қандай қийинчиликларга дуч келишимизни кўрасиз»
Foto: Getty Images
25.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ - : - Рома Рома

Луис Энрике жамоаси 24 ноябр куни Париждаги «Парк де Пренс» стадионида «Рома»ни қабул қилади. Испаниялик мутахассис бўлажак баҳс осон кечмаслигини таъкидлади.

«Чемпионлар лигаси қайтмоқда — бу ҳаяжонли, айниқса, ўз майдонимизда ўйнашимиз янада ёқимли. Бўлажак баҳс биз одатланган ўйинлардан бутунлай фарқ қилади ва осон кечмайди. Рақиб ўзига хос тарзда ҳимояланади. Қандай қийинчиликларга дуч келишимизни кўрасиз.

Жамоа икки тўп фарқи билан олдинда бораётган бўлса-да, «Реал»га ютқазди. «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсда ҳам шундай ҳолат кузатилган. Бу қўрқмасдан ўйнайдиган жамоа. Уни мағлуб этиш жуда қийин бўлади. Бу биз учун ажойиб синов. Агар ғалаба қозонсак, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида кетма-кет бешта ўйинда илк бор ғалаба қозонган бўламиз», — дея Энрикенинг сўзларини RMC Sport келтирмоқда.

Маълумот учун, «ПСЖ» ва «Рома» ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 25 ноябр куни соат 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Рома Рома
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар