Марокашлик ҳужумчи Яссир Забири Европанинг бир қатор топ-клублари эътиборига тушди. «Барселона», «Реал», «Арсенал», «Атлетико» ва «Марсел» 21 ёшли футболчининг ривожланишини кузатиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Айни вақтда африкалик футболчи ижара асосида Испаниянинг «Расинг» клубида ҳаракат қилмоқда. Унинг асосий шартномаси эса Франциянинг «Ренн» клубига тегишли.
Маълумот учун, Забири ушбу мавсумда Испания чемпионатида 13 та баҳсда майдонга тушиб, 11 та гол уришга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, марокашлик ҳужумчининг «Расинг» билан ижара шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача амал қилади. Тransfermarkt портали маълумотига кўра, унинг трансфер қиймати 20 млн еврога баҳоланмоқда.