Live
6
Ўзбек

Мбаппе EЧЛда 28 ёшга қадар 75 та гол урган иккинчи футболчига айланди

Футбол
25 ноябр, 05:30
Франциялик ҳужумчи ушбу маррага Лионел Мессидан кейин етиб келди.
Мбаппе EЧЛда 28 ёшга қадар 75 та гол урган иккинчи футболчига айланди
Foto: Getty Images
24.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 5 : 1 ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тури доирасида ПСВга қарши баҳсда (5:1) дубл қайд этди. Франциялик футболчи 64 ва 84-дақиқаларда гол урди, шунингдек, Винисиус Жуниорнинг голига ассистентлик қилди.

Шу тариқа, Мбаппенинг Чемпионлар лигасидаги голлари сони 76 тага етди. У мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида бешинчи ўринда бормоқда. Франциялик футболчи фақат Карим Бензема (90), Роберт Левандовски (109), Лионел Месси (129) ва Криштиану Роналдудан (140) ортда.

Бундан ташқари, Мбаппе Чемпионлар лигасида 28 ёшга тўлмасидан 75 та гол урган тарихдаги иккинчи футболчига айланди. Бунгача бу натижага фақат аргентиналик Лионел Месси эришган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар