Live
6
Ўзбек

Пеп: «Месси ва Роналду бир-бирларига ёрдам беришди»

Футбол
25 ноябр, 05:20
    6
«Барселона» собиқ устози икки юлдузнинг узоқ йиллик рақобати ҳақида фикр билдирди.
Пеп: «Месси ва Роналду бир-бирларига ёрдам беришди»
Foto: Getty Images

«Барселона» клубининг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола замонавий футболнинг энг буюк икки ўйинчиси — аргентиналик Лионел Месси ва португалиялик Криштиану Роналду ўртасидаги кўп йиллик рақобат ҳақида фикр билдирди.

«Улар бир-бирларига юқори савияни сақлаб қолишда ёрдам беришди. Агар улар ўртасида рақобат бўлмаганида, эҳтимол, эришган натижалари бунчалик сезиларли бўлмасди.

Ҳар бири рақибининг ўйинини кузатиб, «Мен ундан яхшироқ бўлишни хоҳлайман. Ундан кўпроқ соврин ютишни истайман», деб ўйлаган. Айнан шундай фикрлар уларни фақат олдинга интилишга ундаган»,
— дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради The Touchline нашри Romario TV манбасига таяниб.

Pep Guardiola
Foto: Getty Images

Айни пайтда Криштиану Роналду «Ан Наср»да, Лионел Месси эса «Интер Майами»да фаолият олиб бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар