«Манчестер Юнайтед» клуби ва Португалия яримҳимоячиси Бруну Фернандеш Криштиану Роналдунинг онаси томонидан билдирилган, унинг ўғли миллий жамоада ҳурмат қилинмагани ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди.
«Эҳтимол, Криштиану ҳақиқатан ҳам вазиятни шундай ҳис қилгандир. Миллий жамоадагиларнинг барчаси унга доимо максимал даражада ҳурмат кўрсатишга ҳаракат қилишган. У барчамиз учун асосий намуна ҳисобланади. Агар у бу ҳурматни ҳис қилмаган бўлса, мен ким бўлибманки, бунинг аксини даъво қилсам?
Миллий жамоа футболчиси сифатида шуни айтишим мумкинки, биз қилган барча ишларимизда нафақат футболчига, балки инсон сифатида ҳам унга ҳурмат кўрсатишни мақсад қилганмиз», — дея яримҳимоячининг сўзларини келтиради A Bola.
«У — барчамиз учун намуна». Фернандеш Роналдунинг онасига жавоб қайтарди
Футбол
25 ноябр, 06:05
17
Аввалроқ 41 ёшли ҳужумчининг онаси ўғлини миллий жамоада ҳурмат қилишмаганини айтганди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади