Live
5
Ўзбек

Роналду Португалия миллий жамоаси сафида хайрлашув ўйинини ўтказиши мумкин — манба

Футбол
20 ноябр, 09:35
    37
Бироқ ҳозирча бирор ўйин расман тасдиқланмаган ва унинг санаси ҳам белгиланмаган.
Роналду Португалия миллий жамоаси сафида хайрлашув ўйинини ўтказиши мумкин — манба
Фото: Getty Images

«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия миллий жамоаси сафида хайрлашув учрашувини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

41 ёшли футболчи 5 ноябр куни Португаля миллий жамоасидаги фаолиятини расман якунлаганди. Шунга қарамай, афсонавий ҳужумчи учун махсус хайрлашув учрашуви бўлиб ўтиши мумкин.

Бироқ ҳозирча бирор ўйин расман тасдиқланмаган ва унинг санаси ҳам белгиланмаган. Бундай тадбирни ўтказиш футболчининг миллий жамоадан кетиши ортидан юзага келган тарангликни юмшатишга ҳамда Роналдунинг вакиллари ва Португалия футбол федерацияси ўртасидаги келишувга боғлиқ бўлади.

Роналду ва миллий жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш ўртасидаги келишмовчилик бўлишига қарамай, футболчининг хайрлашув баҳсида иштирок этиш эҳтимоли мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Португалиядаги дебютини 2003 йил 20 август куни Қозоғистонга қарши ўртоқлик учрашувида (1:0) ўтказган. Бу вақт давомида 234 та ўйинда майдонга тушиб, 146 та гол урган ва 45 та голли узатмани амалга оширган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

37 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар