Live
6
Ўзбек

«Унда доим ғалабага бўлган кучли иштиёқ бор» — Гвардиола Месси ҳақида

Футбол
25 ноябр, 08:36
«Барселона» собиқ устози аргентиналик ҳужумчи билан ишлаган даврини эсга олди.
«Унда доим ғалабага бўлган кучли иштиёқ бор» — Гвардиола Месси ҳақида
Foto: Getty Images

Испаниялик таниқли мутахассис Хосеп Гвардиола «Барселона»да аргентиналик ҳужумчи Лионел Мессини қандай бошқаргани ҳақида хотиралари билан ўртоқлашди.

«Ҳеч қачон бундай футболчини кўрмаганман. У бир неча кунда учта гол уриб, яна учта голли узатмани амалга оширишга қодир эди. Бундай барқарорликни намойиш эта оладиган футболчилар кам. Аммо Месси буни ҳам машғулотларда, ҳам ўйинларда кўрсатарди.

У билан тўрт йиллик ҳамкорлигим давомида Лео кичик майдондаги футбол ўйинида бирор марта мағлуб бўлганини эслай олмайман. Мессида доимо ғалабага бўлган кучли иштиёқ мавжуд. Бу эса жуда катта аҳамиятга эга эди», —
дейди Гвардиола Romario TV'га берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп 2008 йилдан 2012 йилгача «Барселона» бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган.

Аввалроқ Пеп Месси-Роналду рақобати ҳақида гапирганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар