Live
6
Ўзбек

Жошуа Усик билан шуғулланишни тўхтатгани сабабини айтди

Бокс
25 ноябр, 08:15
Британиялик собиқ чемпион ҳамюрти Тайсон Фюрига қарши жангга тайёрланмоқда.
Жошуа Усик билан шуғулланишни тўхтатгани сабабини айтди
Foto: Getty Images

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа Тайсон Фюрига қарши жанг олдидан Александр Усикнинг машғулотлар базасини тарк этиш сабабини тушунтирди.

«Бир куни кечқурун боғда ёлғиз ўтириб, бўлажак жанг ва унда қандай ҳаракат қилишим ҳақида ўйладим. Чунки улар 20 ноябр куни Ню-Йоркда жанг қилишимизни хоҳлашганди. Вақтим камлигини ҳис қилдим ва ич-ичимдан намойиш этмоқчи бўлган жанг услубим учун ниманидир ўзгартиришим кераклигини англадим.

Шунинг учун Бен Дэвидсон ва ҳаваскор бокс бўйича мураббийим Шон Мёрфи билан маслаҳатлашдим. Бу жуда қизиқарли бўлишига ишонаман, чунки ҳозир машғулотлардаги ғояларим амалиётга татбиқ этилмоқда»,
— деди Жошуа.

Эслатиб ўтамиз, Энтони Жошуа ва Тайсон Фюри ўртасидаги жанг 11 декабр куни Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади.

Бугунги янгиликлар