Live
6
Ўзбек

Ўзил класикодаги 0:5 ҳисобидан сўнг Моуринио нималар деганини айтди

Футбол
25 ноябр, 08:59
«Реал» футболчилари мураббийнинг жаҳл қилишини кутишган, аммо ҳаммаси аксинча бўлган.
Ўзил класикодаги 0:5 ҳисобидан сўнг Моуринио нималар деганини айтди
Foto: Getty Images

«Реал» собиқ яримҳимоячиси Месут Ўзил Жозе Моуринионинг 2010 йил ноябр ойи охирида «Барселона»дан 0:5 ҳисобидаги йирик мағлубиятдан кейин қандай муносабат билдирганини эслади.

«Кийиниш хонасига қайтганимизда, Моуринио қаттиқ жаҳл қилади, деб ўйлагандик. Аммо у хонага кирди, ҳар биримизнинг бошимизни силаб, қуйидаги сўзларни айтди:

«Диққат! Мен — Жозе Моуриниоман. Келаси йили уларни йирик ҳисобда мағлуб этамиз».

Деярли шундай ҳам бўлди»,
— дея собиқ футболчининг сўзларини келтиради The Touchline.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис ўтган ёзда яна «қироллик клуби»га қайтди ва ҳозирда мадридликлар билан 10 ўйинлик ғалабали серия қайд этмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар