Live
5
Ўзбек

Таэквондо. Ўзбекистон жаҳон Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади

Бошқалар
25 ноябр, 09:22
Остонадаги турнир Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколари беради.
Таэквондо. Ўзбекистон жаҳон Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади
Foto: Olympic uz

28-29 ноябр кунлари давомида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида таэквондо WТ бўйича «World Taekwondo Grand-Prix» мусобақаси ўтказилади.

Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини улашадиган ушбу нуфузли турнирда Ўзбекистон жамоасининг қуйидаги олти нафар вакили медаллар учун баҳс олиб бориши маълум бўлди:

Эркаклар:
-68 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев
-80 кг: Жасурбек Жайсунов
+80 кг: Марат Мавлонов

Аёллар:
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-67 кг: Озода Собиржонова
+67 кг: Светлана Саидова

Бугунги янгиликлар