Live
5
Ўзбек

Анри «Манчестер Сити»даги пасайиш сабабини айтди

Футбол
25 ноябр, 09:17
Мареска жамоаси кетма-кет 4 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти.
Анри «Манчестер Сити»даги пасайиш сабабини айтди
Фото: Getty Images

«Арсенал» афсонаси Терри Анри «Манчестер Сити»нинг ҳозирги натижалари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, Энцо Мареска жамоаси кетма-кет 4 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти.

«Мен бу ҳақда ҳали мавсум бошидаёқ айтгандим: ҳозир жамоада мувозанат бузилган. Уларда юқори савияли футболчилар, қийин вазиятларда жамоани қутқариши ва натижа келтириши мумкин бўлган ҳужумчилар бор. Аммо жамоавий уйғунлик етишмаяпти. Жамоа рақибнинг тезкор қарши ҳужумларини тўхтата олмаяпти. Тўп билан ҳам тўпсиз ҳам аввалгидек ўйинни назорат қила олмаяпти», — дея Анрининг сўзларини Arsenal Radar нашри келтирмоқда.

Маълумот учун, Премер-лиганинг 11-туридан кейин «шаҳарликлар» 22 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасидан жой олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар