Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида «Наполи» сафарда «Манчестер Сити» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Неаполликлар сафида Расмус Ҳойлунд ва Ноа Ланг гол муаллифига айланди.
Баҳсдан кейин «Наполи» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳар икки футболчининг ўйинига баҳо берди.
«Ҳойлунд учун айниқса хурсандман. Чунки унинг «Наполи» сафида гол ура олмаётгани ҳақида гапиришганди. Ланг учун ҳам хурсандман. У ривожланиб бораётган, жамоага ёрдам беришга доимо тайёр ва унинг манфаати йўлида ўзини аямайдиган футболчи», — дея Аллегрининг сўзларини УEФА матбуот хизмати келтирди.
Маълумот учун, ушбу дурангдан кейин Аллегри жамоаси 4 очко билан Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 27-ўринни эгаллаб турибди.